Хабарингиз бор, куни кеча мамлакатимиз Президенти “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишлар Хоразм вилоятида яхши кетаётганини эътироф этди. Тупроққалъа туманининг “Обод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Ўзбекистон” массивида 200 хонадонга мўлжалланган 10 та кўп қаватли уйлар ва 360 ўринли мактабгача таълим биноси қурилиши давом этмоқда. Шунингдек, массивда 4 та тадбиркорлик объектлари ва 50 ўринга мўлжалланган оилавий шифокорлик пункти барпо этилади. Вилоят ҳокими қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан мулоқотда иш жараёнларини жадаллаштириш ва сифат масаласи бўйича аниқ вазифалар қўйди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати