DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов заводда бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш имкониятлари билан танишди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов заводда бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш имкониятлари билан танишди

 

      Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 31 март санасида вилоятимизга ташрифи чоғида “UzAuto Motors” АЖ Хоразм филиалида  “Дамас” ва “Лабо” автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробар ошириш, яъни йилига  150 минг донага етказиш вазифасини қўйди. Маълумот учун, ўтган 2022 йилда филиалда жами 93120 дона, шундан 73846 дона “Дамас” ва 19274 дона “Лабо” автомобиллари ишлаб чиқарилган. 

      Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов заводда бўлиб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш имкониятлари билан танишди. Вилоят раҳбари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини оширишга эътиборни қаратди. Бугунги кунда заводда маҳаллийлаштириш даражаси 46 фоизни ташкил қилади. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 20 млн. доллар миқдорида инвестиция киритилиши мўлжалланмоқда. Бу орқали камида 300 та янги иш ўрни яратилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

7-04-2023, 16:56
Вернуться назад