DataLife Engine / Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним бошлигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним бошлигидаги делегацияни қабул қилди.



Маълумот учун, ўтган йил вилоятнинг Европа давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 168 млн. долларни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 32,5 фоизга ўсган.


Вилоят раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Урганч шаҳрида очилган  ваколатхонаси орқали қишлоқ жойларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун грантлар ажратиш, маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилувчи корхоналар учун махсус семинарлар ташкил қилиш, Урганч давлат университетида ERASMUS лойиҳаси доирасида тажриба алмашувни янада такомиллаштириш каби бир қатор таклифларни билдирди.


Элчи Шарлотта Адриан хоним самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, ҳамкорлик бўйича таклифларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, Европа таълим тизими билан интеграция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт ва рақамлаштириш йўналишларига Европа сармоясини киритиш таклифларини билдирди. Учрашувда томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттиришга келишиб олишди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2-02-2023, 11:57
Вернуться назад