DataLife Engine / Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардорбек Полвоновнинг 2023 йилги иш режалари бўйича тақдимот ўтказилди.

Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиёзова ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардорбек Полвоновнинг 2023 йилги иш режалари бўйича тақдимот ўтказилди.




Тақдимотда қайд қилинишича, вилоятда жорий йилда 36 та мини футбол, бадминтон, стритбол ва воркаут майдончалари, қўшимча 115 та спорт тўгараклари ташкил қилинади. Вилоятимиз терма жамоалари Осиё ва Параосиё, бутунжаҳон махсус ёзги Олимпиадаси, бокс бўйича жаҳон чемпионати каби халқаро мусобақаларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Вилоятимизнинг ўзида ал-Беруний шахмат турнири, кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд турнири, “стронгмен” баҳодирлар ўйинлари, этноспорт каби халқаро мусобақалар ўтказилади.Умуман  вилоят бўйича жами аҳолининг 30 фоизини оммавий спортга кенг жалб қилиш режалаштирилган.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сардорбек Полвоновнинг тақдимотида келтирилишича, 2023 йилда вилоятда “Ёшлар дафтари” тизими орқали  13 минг нафар ёшлар  ижтимоий қўллаб-қувватланади, 51 минг 190 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади. “Беш ташаббус”  олимпиадаси доирасида 14 хилдаги мусобақа ва танловлар ташкил қилиниб, 341 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Ўқувчиларни хорижий тилларни ва касб-ҳунар ўрганишлари учун қатор лойиҳалар амалга оширилади, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш чора-тадбирлари кўрилади. ”Бир миллион дастурчи” лойиҳасига 8 минг нафар  ёшлар жалб қилинади.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов   иш режаларини  бугунги куннинг долзарб вазифаларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш бўйича таклифлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

31-01-2023, 15:08
Вернуться назад