DataLife Engine / Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги “Истиқлол” маҳалласи ҳудуди, пиёдалар ер ости ўтиш йўли, марказий деҳқон бозорига ёндош савдо комплексида бўлди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги “Истиқлол” маҳалласи ҳудуди, пиёдалар ер ости ўтиш йўли, марказий деҳқон бозорига ёндош савдо комплексида бўлди.


     
        Вилоят раҳбари ҳудудда ободонлаштириш, санитария қоидаларига амал қилиниши, савдо ва хизмат кўрсатиш маданияти бўйича танқидий фикрларни билдириб, масъул раҳбарлар олдига камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Урганч марказий деҳқон бозорида автомобиллар учун тўхташ жойи масаласи анчадан буён муаммо бўлиб келар эди. Вилоят раҳбари автотранспорт воситалари сони йил сайин ошиб бораётганини эътиборга олиб бу ерда 5 қаватли автотураргоҳ қуриш таклифини билдирди.

Шунингдек, қурилиш ишларида шаҳарсозлик меёрларига амал қилиш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

31-01-2023, 11:17
Вернуться назад