DataLife Engine / Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳрида барпо этилаётган базальт толали плиталар ишлаб чиқарувчи корхонаси таъсисчиси Сардор Турсуновни қабул қилди.

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч шаҳрида барпо этилаётган базальт толали плиталар ишлаб чиқарувчи корхонаси таъсисчиси Сардор Турсуновни қабул қилди.

   

      Маълумки базальт толали плиталар бино ичида мўтаъдил ҳароратни ҳосил қилиши, ташқи таъсирларга ва ёнғинга чидамлилиги, экологик тозалиги каби қатор афзалликларга эга. Айниқса кўп қаватли уйларни базальт толали плиталар билан қоплаш хоналарни иситиш учун сарфланадиган энергия ресурсларини тежаш имконини беради. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида корхонада йилига 30 минг тонна базальт минерал плиталар ишлаб чиқарилади.

       
      Инвестор Урганч шаҳрида яна бир йирик лойиҳа – полипропилендан геотекстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳам  йўлга қўймоқчи. Мулоқот жараёнида мазкур лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
30-01-2023, 15:59
Вернуться назад