DataLife Engine / Очиқ мулоқот

Очиқ мулоқот

   

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов иштирокида қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва энергия таъминоти  юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ва бензин ёқилғиси билан таъминлаш, жамоат транспорти қатнови ва деҳқон бозорларидаги нарх-наво масалалари  муҳокама қилинди. 



Вилоят раҳбари совуқ кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир, иссиқ кийим-бош, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ва жойларда иссиқ овқат ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


17-01-2023, 12:26
Вернуться назад