DataLife Engine / Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилди

Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилди

   Вилоятимиз тадбиркорларининг муаммо ва таклифлари, мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга самарали ечим топиш мақсадида Урганч шаҳрида "Тадбиркорлар уйи" ташкил қилинди. 



   Бу ерда истиқболли лойиҳалар, бизнес режалар ишлаб чиқилади, тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш ҳамда вақтини тежаш мақсадида тижорат банклари, давлат хизматлари маркази, қурилиш, архитектура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари доимий фаолият олиб боради.



   Шунингдек, тадбиркорлар муаммоли масалалар бўйича вилоят ҳокимига тўғридан тўғри мурожаат қилишлари учун махсус телеграм бот ва ягона алоқа маркази ишга туширилди.



   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов "Тадбиркорлар уйи" да бўлиб, бизнес вакилларининг мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш жараёнлари билан танишди. Вилоят раҳбари бу ерда 15 нафар тадбиркорни қабул қилди ва тегишли ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда уларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, фаолиятларига амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


29-01-2023, 14:57
Вернуться назад