Қалъажиқ – сайёҳлар учун жозибадор ҳудудга айланади
Боғот туманидаги Қалъажиқ қалъаси атрофида археологик, тиббий ва экотуризмни ривожлантириш мақсадида бир нечта истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Натижада қалъа атрофида замонавий туризм инфраструктурасига эга шаҳарча бунёд бўлди. Қалъа атрофидан ажратиб берилган 153 гектар асрий қумликлар ўрнида саёҳатчилар учун миллий услубдаги меҳмонхоналар, ресторан, ўтовлар ва чўмилиш ҳавзалари қурилиб ишга туширилди. Дам олувчилар учун ёпиқ бассейн, сиҳатгоҳ қурилиши давом этмоқда. Экотуризмнинг қум барханлари бўйлаб туяда сайр қилиш, сунъий кўлларда балиқ овлаш каби турли йўналишлари йўлга қўйилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Қалъажиқ сайёҳлик масканида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Вилоят раҳбари туман иқтисодиётининг драйвер соҳаларидан бири бўлган туризмни ривожлантириш истиқболлари, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш ҳамда туризм хизматлари йўналишида янги иш ўринлари яратиш, ҳудуддаги маданий мерос объекти муҳофазаси бўйича аниқ топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23-01-2023, 19:24
Вернуться назад