DataLife Engine / Расмий баёнот

Расмий баёнот

   Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиш машғулотлари давом этади

   Ижтимоий тармоқда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам қўшимча таътил бериш ва йўлкира ҳақининг ошиб кетиши бўйича билдирилган фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

   Вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида қишги таътил муддати чўзилиши ва ўқув машғулотлари 2023 йил 18 январдан  бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Бу ўзгариш олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дарс машғулотлари 2023 йил 16 январдан одатдаги тартибда давом этади.

   Вилоятда жамоат транспортининг ҳар доимгидек белгиланган жадвал бўйича қатнови ва йўлкира нархи  вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назоратга олинган.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
15-01-2023, 16:51
Вернуться назад