DataLife Engine / Янги лойиҳалар тақдимоти

Янги лойиҳалар тақдимоти

   Вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туманларда 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди. 



   Икки йил давомида вилоятимиз бўйича 1186 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу мақсадда жами 12,4 триллион сўм сармоя киритилиши ва 32 минг 768 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.



   Ҳар бир шаҳар ва туман ҳокими ўз ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимот қилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов  лойиҳалардаги камчиликларга эътиборни қаратди ва ҳудудларда электротехника, фармацевтика, чарм-пойабзал, логистика йўналишидаги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

14-01-2023, 20:09
Вернуться назад