Янги йил байрами муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман марказларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган эди. Бозорларда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш ва аҳолининг харид имкониятини яхшилашда ушбу ярмаркалар муҳим аҳамият касб этди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Янгиариқ ва Боғот туманларида ташкил қилинган ярмаркалар фаолияти билан танишди. Вилоят раҳбари ярмаркада савдо расталарига чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини янада кўпайтириш орқали бозорларда гўшт, тухум ва бошқа кундалик озиқ-овқатлар нархи барқарорлигини таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.Шунингдек, Боғот тумани марказида янги иш бошлаган "Экобозор"да савдо маданияти, сотувчи ва харидорлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати