Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот тумани марказидаги кўп қаватли уйларда амалга оширилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, шу уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди. Ушбу уйларга ёндош ҳудудда барпо этилаётган янги кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечириб, аҳоли талабидан келиб чиқиб уй-жой қурилиши кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати