Туманнинг энг чекка ҳудудида иш бошлаган ушбу корхонада йилига 18 минг тонна мева, сабзавотлар қуритилади ва қадоқланиб Европа давлатларига экспортга йўналтирилади. Лойиҳа бўйича кунига 8 тонна мураббо (джем) ишлаб чиқариш цехи ва 1600 тонна сиғимга эга совутгич ҳам ишга туширилди.
Тадбиркор Муҳаммаджон Абдиримов ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини кўпайтириш ва корхонанинг экспорт ҳажмини 1 миллион долларга етказиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга йўналтирилган инновацион лойиҳаларга эътибор қаратиш, шу орқали қишлоқда янги иш ўринларини кўпайтириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бозорини излаб топиш ва экспортга чиқариш бўйича ўз тавсияларини берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати