DataLife Engine / Очиқ мулоқот

Очиқ мулоқот

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов иштирокида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, вилоят раҳбари   қиш мавсумида, айниқса байрам кунларида аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Урганч шаҳридаги 19-сон қозонхона фаолиятини кўздан кечирди. 

      Ушбу қозонхона шаҳардаги  179 та кўп қаватли уйлар ва 27 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси етказиб беради. Вилоят раҳбари марказлашган усулда иситиладиган кўп қаватли уйларда меёрий ҳароратни  таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


24-12-2022, 11:30
Вернуться назад