DataLife Engine / Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Рахимов “Истиқлол” маҳалласида маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Рахимов “Истиқлол” маҳалласида маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлди

   Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Хонқа туманидаги “Истиқлол” маҳалласида  МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспектори билан мулоқотда бўлдилар. 


   Суҳбат жараёнида маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш  масалалари хусусида сўз борди. 


   Шундан сўнг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ушбу маҳаллада яшовчи Ҳусан Қозоқов хонадонида бўлиб, унинг оилавий шароитини ўрганди. Оиланинг тикувчилик курсини тугатган икки нафар қизларининг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси топширилди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26-12-2022, 19:55
Вернуться назад