DataLife Engine / Пахта хомашёси харид нархининг жахон бозоридаги ўзгариши тўғрисида учрашувлар ўтказилди

Пахта хомашёси харид нархининг жахон бозоридаги ўзгариши тўғрисида учрашувлар ўтказилди

Бош вазир ўринбосари Ш.М.Ғаниев томонидан белгиланган графикка асосан,  Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов томонидан Хоразм вилояти туманларида 9-10 декабрь кунлари марказлашган тартибда туманлардаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия хисоби ва хисоботларини юритиш маркази бухгалтерлари, туман кенгаши раислари ва хар бир тумандан 80-90 тадан илғор фермер хўжаликлар рахбарлари иштирокида пахта хомашёсининг харид нархининг жахон бозоридаги ўзгариши тўғрисида учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувларда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини Кластер корхоналари томонидан 10 млн 025 минг сўмдан сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани, лекин бугунги кунда жахон бозорида пахта нархининг кескин тушиб кетиши билан боғлик вазиятга тўхталиб ўтилди. 

         Кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномага кўра, кластер корхоналари пахта хомашёсининг хар бир тоннаси учун фермер хўжаликларига 10 млн 025 минг сўмдан тўлаб бериши белгиланган. Жахон бозоридаги бугунги вазиятдан келиб чиқиб кластер корхоналари фермер хўжаликлари билан келишган холда шартномага кўра 1 февралгача тўлаб берилиши керак бўлган маблағларни пахта хомашёсининг хар тоннаси учун 8 млн 300 минг сўмдан тўлаб бериши ва кейинчалик жахон бозоридаги пахта нархи ўзгариши хисобига кластер корхоналари томонидан хар бир тонна пахта хомашёси учун 1 май холатига қолган 1 млн 725 минг сўм қисмини тўлаб бериши тушунтириб ўтилди. Бўлиб ўтган учрашувларда жами 1000 дан ортиқ фермер хўжаликлари, бухгалтерия маркази бухгалтерлари ва туман кенгашлари мутасаддилари иштирок этишди.
12-12-2022, 16:00
Вернуться назад