Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига 2022 йил 10 ойи якуни бўйича янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли ҳамда 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорлари ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар, 2022 йил 9 ойи якуни бўйича Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг ижроси ва бошқа шу куннинг муҳим масалалари киритилди.
Сессияда депутатлар кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитдилар ва кенг муҳокамалардан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати