DataLife Engine / Хоразм вилояти Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Хоразм вилояти Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашмоқда

   Оролбўйи ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари биттадан вилоятга бириктирилган эди. Хоразм вилоятига эса Шуманай тумани бириктирилган бўлиб, ҳудудни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 


   Туманнинг “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Хоразм вилояти маҳаллий бюджетидан ажратилган 1,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига 50 ўринли замонавий болалар боғчаси қуриб фойдаланишга топширилди. Янги мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг соғлом ўсиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. Овулда мазкур мактабгача таълим муассасасининг иш бошлаши натижасида боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 45 фоиздан 90 фоизга етди. 



   Янги объектнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев иштирок этди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28-11-2022, 09:54
Вернуться назад