DataLife Engine / Янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

   Бугун Гурлан туманида барпо қилинган янги спорт мажмуасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 






   Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Республика Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ва бошқалар сўзга чиқиб, янги спорт иншооти очилиши билан барчани муборакбод этдилар.




   Мазкур спорт мажмуаси қурилиши учун  30 млдр. сўмдан ортиқ  маблағ сарфланди.  Спорт заллари энг замонавий инвентарлар билан жиҳозланган, спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилган. 



   Эндиликда  бу ерда бир вақтнинг ўзида 14 та спорт тури билан 300 нафардан ортиқ ёшлар шуғулланиш имконига эга бўлдилар.





   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
19-11-2022, 14:21
Вернуться назад