DataLife Engine / Президент тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади


      
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра вилоятимиздан қуйидаги  тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар:
 
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан


Юсупова Мехрибон Қадамовна - Қўшкўпир туманидаги 23-оилавий поликлиникаси мудири

                                                        II даражали «Саломатлик» ордени билан

Рўзметова Хаитжон Қаландаровна - Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси терапевти

                                                        «Шуҳрат» медали билан

Абдиев Кадам Атабаевич - Урганч тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери


Авазов Равшонбек Наримович - Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси


Мукофотланган элдошларимизни бу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз!


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12-11-2022, 10:20
Вернуться назад