DataLife Engine / МAТБУОТ AНЖУМAНИ

МAТБУОТ AНЖУМAНИ

Вилоят маънавият ва маърифат марказида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда   Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Aёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходимлари, туман, шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари, блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етди. 

    

   Тадбирда бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг касбий билим ва кўникмаларни егаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб етиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 


      Шунингдек, фикр-мулоҳазалар тингланиб, журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


4-10-2022, 16:31
Вернуться назад