Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг эллик учинчи сессиясида
Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сессия кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш бўйича 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи, вилоятда узумчиликни кластер усулида ривожлантириш, чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисидаги, Хоразм вилояти ҳокимининг сессиялар оралиғидаги қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар киритилди.
Депутатлар томонидан қизғин муҳокамалардан кейин кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22-10-2022, 18:25
Вернуться назад