DataLife Engine / “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси қурилишига тамал тоши қўйилди

“Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси қурилишига тамал тоши қўйилди

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди.




   Хоразм ва Тошовуз вилояти оқсоқоллари, мутасаддилар видеоалоқа орқали барчани ушбу воқеа билан табриклаб, қурилишни бошлашга рухсат сўрадилар. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари бу хайрли ишга оқ фотиҳа бердилар.




   Чегараолди савдо зонаси икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудида, “Шовот - Тошовуз” ўтказиш пункти ёнида қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 гектарни ташкил этади. Бугун ушбу масканни барпо этиш ишларини давом эттириш ва унинг фаолиятини тартибга солиш бўйича баённома ҳам имзоланди. Ҳудудда савдо расталари, омборхоналар, контейнерлар учун майдончалар ва тадбиркорлар учун иш жойларидан иборат замонавий инфратузилма яратиш режалаштирилган. Ушбу савдо ҳудуди ўзаро савдонинг ошишига, бизнес алоқаларнинг фаоллашишига хизмат қилади.

     Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

21-10-2022, 21:38
Вернуться назад