Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наййирободийни қабул қилди.
Мулоқот чоғида тарихан таркиб топган маданий-маърифий ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги аҳволи, жумладан қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Эронлик ва хоразмлик ишбилармонларнинг амалий мулоқотини йўлга қўйиш, сармоя киритиш, инновацияларни тадбиқ этиш, экспорт ҳамда импорт операцияларини кенгайтириш хусусида сўз борди.
Ҳамид Наййирободийнинг вилоятимиз бўйлаб сафари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати