DataLife Engine / Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокимининг  ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбонбоева иштирокида “Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларга касб-ҳунар ўргатиш, “Темир дафтар”,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Очиқ ва самимий мулоқот давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати   

7-09-2022, 17:04
Вернуться назад