DataLife Engine / Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига бағишлаб суратга олинадиган фильм ижодкорлари билан учрашди

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига бағишлаб суратга олинадиган фильм ижодкорлари билан учрашди

   Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига  бағишлаб “Хива лангари” бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов фильмнинг постановкачи режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов ва таниқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳра билан учрашди.


   Маълумки, Умеш Меҳра ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари ҳамкорлигида  суратга олинган “Али бобо ва қирқ қароқчи”, “Севги афсонаси”, “Овчи” каби фильмларда режиссёрлик қилган. “Хива лангари” фильми ҳам ҳинд киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинади.Айни кунда фильмнинг асосий воқеалари тасвирга олинадиган Ичонқалъа ва Қалъажиқ қалъасида  декорацияларни қуриш ишлари якунланмоқда.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
16-09-2022, 21:00
Вернуться назад