Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов жанубий кореялик бир гуруҳ ишбиламонларни қабул қилди. Вилоят ҳокими меҳмонларга мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва имкониятлар, Хоразм вилоятининг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш ва табиий ресурслари ҳақида гапириб берди. Мулоқот чоғида таълим, ахборот технологиялари, қурилиш, саноат ишлаб чиқариши йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати