Хабарингиз бор, яқинда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган ҳазорасплик ёш шахматчи Нодирбек Яқуббоев “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, унинг опаси Нилуфар Яқуббоева “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди. Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов опа-ука шахматчилар ҳамда уларнинг ота-онаси Муродбек Искандаров ва Ёрқиной Рўзметовани жаҳон шахмат олимпиадасида эришилган улкан ғалаба билан яна бир бор муборакбод этиб, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати