DataLife Engine / Урганч шаҳрида гипсокартон ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди

Урганч шаҳрида гипсокартон ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди

   Бугун Урганч шаҳрида гипсокартон маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Эко оби-ҳаёт” корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 18,7 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, корхонада йилига 5,0 млн. кв.метр. юқори сифатли гипсокартон  ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотини ички бозор билан биргаликда Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган. Янги корхонанинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.







   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
31-08-2022, 19:30
Вернуться назад