DataLife Engine / 104 ёшли Қизларгул момо Алламовага “Шуҳрат” медали топширилди

104 ёшли Қизларгул момо Алламовага “Шуҳрат” медали топширилди

   Янгибозор туманининг Паҳлавон Маҳмуд номли маҳалласида дориломон кунлар гаштини суриб яшаётган Қизларгул момо Алламова учун Мустақиллик байрами қўшалоқ шодиёнага айланди.

   Президентимиз Фармонига асосан мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати,  ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги муносиб хизматлари учун  Қизларгул момо  “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. 


   Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов онахоннинг хонадонида бўлиб, унга давлатимизнинг юксак мукофотини топширди. Қизларгул момо дуога қўл очиб, юксак эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилади.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
31-08-2022, 16:30
Вернуться назад