DataLife Engine / Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

   Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан  табриклаб, ижтимоий –иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар самараси, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди. Байрам арафасида мамлакатимиз Президентининг Хоразмга ташрифи, Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши ҳамда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилиши барча юртдошларимизга кўтаринки кайфият, ғайрат ва шижоат бағишлаганини таъкидлади. 



   Эл севган санъаткорлар, спортчилар, миллий маданий марказлар вакиллари чиқишларида истиқлол ва Ватан туйғуси тараннум этилди. Маданий дастур якунидаги байрам мушакбозлиги барчага бир олам қувонч бахш этди.

















   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
30-08-2022, 23:30
Вернуться назад