DataLife Engine / Очиқ мулоқот ўтказилди

Очиқ мулоқот ўтказилди

   Урганч шаҳрида  вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бахром Қурбанов иштирокида мутасадди ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.



   Тадбирда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда истеъмолчилар учун яратилган қулайликлар ва муқобил  энергия манбаларидан фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 
   
   Шунингдек, мулоқот давомида жамоатчилик вакилларининг  электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш бўйича айрим ечимини кутаётган долзарб масалалар юзасидан саволларига атрофлича жавоб берилиб,  уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялари тингланди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
3-08-2022, 12:43
Вернуться назад