DataLife Engine / “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

“Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

   Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақаларнинг вилоят финал босқичида спортнинг 14 та тури бўйича 2093 нафар ўқувчи ғолиблик учун курашиб, улардан  509 нафари фахрли ўринларни эгалладилар.







   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов умидли ёш спортчиларни эришган ғалабалари билан табриклаб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Урганч шаҳри жамоасига бош соврин – “Дамас” автомобилини тантанали равишда топширди. Шунингдек, мусобақа ғолибларига 166 дона ноутбук, 166 дона смарт телевизор, 177 дона велосипед ва 51 дона спорт кийимлари тўплами топширилди.















   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-08-2022, 21:00
Вернуться назад