DataLife Engine / Мукофотлар муборак!

Мукофотлар муборак!


   Бугун вилоят ҳокимлигида 20 августь – Тадбиркорлар куни муносабати билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этишдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.




   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов тадбир иштирокчиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Бир гуруҳ тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони, шунингдек вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалар топширилди.





   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-08-2022, 12:12
Вернуться назад