Бугун Урганч шаҳридаги “Караван” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Маънавият оқшоми” тадбири ўтказилди.
Тадбирга кўп йиллик самарали хизматлари, бетакрор ижоди билан миллий маънавиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган адабиёт, санъат ва маданият намояндалари, олимлар ва журналистлар таклиф этилди.
Сўзга чиққанлар мустақиллик берган имкониятлар, Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги улуғвор мақсадларни амалга оширишда зиёлилар, маънавият ва маърифат фидойилари олдида турган вазифалар ҳақида тўхталдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати