Бугун Гурлан туманидаги “Гурлан экспорт” МЧЖда вилоятимиздаги иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди. Маълумот учун, вилоятимизда жами 450 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил қилинган бўлиб, шундан 120 гектарида маҳсулот гидропоника усулида етиштирилади. Жорий йил якунига қадар яна 45 та ташаббускорлар томонидан 139 гектар майдонда замонавий типдаги иссиқхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.
Семинар-кенгашда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этиб, замонавий иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш ва экспорт учун янги бозорлар излаб топиш, янги иш ўринлари ташкил қилиш ва соҳа учун малакали агрономлар тайёрлаш, иссиқхона хўжаликларининг солиқ ва кредит тўловларидан қарзларини ундириш масалаларига тўхталди.
Семинарда туркиялик мутахассислар иссиқхона хўжалигини юритиш бўйича ўз тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар бердилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати