DataLife Engine / Янги ўқув йилига тайёргарлик ва таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Янги ўқув йилига тайёргарлик ва таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди

   Бугун вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.



   Маълумки, 2020-2021 ўқув йили натижаларига кўра Республика таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика бўйича 852 та мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар деб қайд қилинган. Мазкур рўйхатга Хоразм вилоятидан 19 та мактаб киритилган.



   Йиғилишда вилоят ҳокими Фарход Эрманов таълим даражаси юқори бўлмаган ушбу мактабларнинг директорлари билан мулоқотда бўлиб, қолоқлик сабабларини чуқур таҳлил қилди, вазиятни ўнглаб олиш юзасидан тавсиялар берилиб зарур чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, йиғилишда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари кенг муҳокама этилди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11-08-2022, 16:03
Вернуться назад