DataLife Engine / ҚУТЛОВ!

ҚУТЛОВ!

                 

ҚУТЛОВ!

Ҳурматли Нодирбек Муродбек ўғли!

Сизни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида  эришган  улкан ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман! 

Ушбу нуфузли халқаро мусобақада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, улуғ  мутафаккир ал-Хоразмий ворисларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор бутун дунёга намоён этдингиз.

Олимпиадада Ўзбекистон жамоаси олтин медални қўлга киритиб,  188 та жамоа иштирок этган нуфузли халқаро мусобақанинг  чемпионига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Сизнинг эришган бу улкан ютуғингиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига ажойиб совға бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб Сиздек ватанпарвар  ва матонатли ўғилни тарбиялаб вояга етказган ота-онангизга, шахмат сирларини ўргатган устоз ва мураббийларингизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Жаҳон шахмат мусобақаларида  Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишда Сизга  сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва янги  ғалабалар ёр бўлишини тилайман!

Ҳурмат билан,
Фарход Эрманов,
Хоразм вилояти ҳокими
9-08-2022, 17:28
Вернуться назад