Аввал хабар қилганимиздек, “20 августь - тадбиркорлар куни” олдидан вилоят ҳокими Фарход Эрманов шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Шундай учрашувлар бугун Хива шаҳри, Хива, Боғот, Янгиариқ туманлари тадбиркорлари иштирокида ташкил қилинди.
Мулоқот жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш, кредит олиш, ер участкаларини ким ошди савдосига қўйиш, электр таъминоти, компенсация тўловлари каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар, янги бизнес ғоялари ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди, кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ўз ечимини топди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати