DataLife Engine / Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

   Маълумки, 20 августь мамлакатимизда тадбиркорлар куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан вилоят ҳокими Фарход Эрманов жадвал асосида шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Шундай учрашувлар бугун Тупроққалъа, Ҳазорасп, Урганч туманлари ҳамда Урганч шаҳри тадбиркорлари иштирокида ташкил қилинди.

  Мулоқот жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш, кредит олиш, ер участкаларини ким ошди савдосига қўйиш, солиқ имтиёзларини қўллаш каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар, янги бизнес ғоялари ва  таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди, кўтарилган масалаларнинг бир қисми жойида ўз ечимини топди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинди.









  Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

1-08-2022, 23:37
Вернуться назад