Ташрифнинг охирги куни делегация аъзолари йирик иш берувчилар - "Renessans heavy industries", "Велестрой", "Сарен" каби компанияларда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Маълумот учун ушбу корхоналарда бугунги кунда 12 минг нафарга яқин ходимлар меҳнат қилиб, улардан 5 минг нафарини хоразмликлар ташкил қилади.
Делегация аъзолари "Узбекский национальный-культурный центр" ташкилоти фаолияти билан ҳам танишдилар. Вилоятимиз делегациясининг ватандошлар билан учрашувлари Санкт-Петербург шаҳрида давом қилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати