DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессиясида


   Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.


   Сессия кун тартибига вилоят сектор раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида ҳамда ўз хизмат фаолиятлари юзасидан 2022 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачиловнинг ахбороти, фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларнинг нуфузини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш каби қатор масалалар киритилди.




   Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22-07-2022, 22:57
Вернуться назад