DataLife Engine / Бухорода Ўзбекистон – Туркманистон ҳудудлараро форуми давом этмоқда

Бухорода Ўзбекистон – Туркманистон ҳудудлараро форуми давом этмоқда

   Бухоро шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон – Туркманистон ҳудудлараро форуми доирасида Ўзбекистон – Туркманистон тадбиркорлар Кенгашининг 2-йиғилиши, ҳар икки мамлакат саноат маҳсулотлари ва халқ амалий санъати буюмлари кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, Туркманистон томони билан қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё ва нефть саноати, транспорт ва логистика, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари имзоланди.



   Форумда вилоятимиз ҳокими Фарход Эрманов бошчилигида Хоразм вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда.




   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-07-2022, 18:00
Вернуться назад