Хоразм вилоятида сенаторлар ва депутатлар, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев қатнашиб мазкур ҳужжатнинг инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатидаги аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг фаоллигини ошириш хусусида тўхталди.
Муҳокама иштирокчилари конституциявий ислоҳотларни халқимиз якдиллик билан қўллаб-қувватлаётгани, бу ўзгаришлар пировардида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати