Жорий йилнинг 1 июлидан 19 июлгача маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган раислар учун ўқув семинарлар ташкил қилинди. Урганч давлат университетида ўтказилаётган ўқув машғулотларида маҳалла раислари 30 кишидан гуруҳларга бўлинган ҳолда бир ҳафтага мўлжалланган дастур асосида ўқитилмоқда. Семинар дастуридан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида мулоқотлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Фарход Эрманов ўқув семинар иштирокчилари билан учрашди. Мулоқот чоғида маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, маҳалла раисининг ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда амалга оширадиган вазифалари хусусида сўз юритилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати