DataLife Engine / “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди

   Бугун Урганч шаҳрида “Киберхавфсизлик маркази” Давлат унитар корхонаси ва “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг ”Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

   Семинарда соҳа мутахассислари томонидан қонуннинг ижросини таъминлаш, киберҳужумлар ва уларнинг  олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.Иштирокчилар соҳага оид  ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-07-2022, 18:03
Вернуться назад