DataLife Engine / Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарход Эрманов иштирок этди.



Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Бугун 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади. Унинг натижаларига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади. 



Бугунги кунда нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юборишда давом этмоқдалар. Чунки, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, менинг Конституциям дейиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммоларини ечимини унда кўриши муҳим.



Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев томонидан Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.


        Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-06-2022, 16:33
Вернуться назад