DataLife Engine / Хоразм вилоятида жорий йилнинг 23 июнь санасида вилоятнинг барча ҳоким ёрдамчиларига Коррупцияни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 23 июнь санасида вилоятнинг барча ҳоким ёрдамчиларига Коррупцияни олдини олиш мавзусида семинар ўтказилди

   Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Маҳалллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Хоразм вилоятида " Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш " мавзусида семинар ўтказилди.



   Унда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари , Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ж.Эшбов ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи З.Оллокулиев, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.




   Семинар машғулотида коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари ҳамда коррупциянинг олдини олишнинг замонавий механизмларини жорий этиш масалалари юзасидан батафсил маълумот берилди.


   Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси
24-06-2022, 17:54
Вернуться назад