Қўшкўпир туманида вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этдилар. Қабул давомида фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, даволаниш, ички йўлларни таъмирлаш каби қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатларинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати